Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Фарид Расулов

Расулов Фарид Абдуфоттоевич 1982 йил 25 июнь куни Самарқанд вилоят Ургут туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумот ўрта – махсус. Гулистон шаҳар Санъат коллежини 2004 йил тугатиб, ўз ижодини Самарқанд вилоят Ҳ.Олимжон номидаги драма ва мусиқа театрида драма актёри вазифасидан билан бошлаган.

               У ёш бўлишига қарамай, истеъдодли актёр сифатида ўзига берилган барча                      ролларни ғайрат-шижоат билан ижро этиб келаяпти,театр репертуаридаги Бўстон                      (“Бир ўлиб кўрайчи”), Ибн Ҳаттоб (“Янги асир эртаги”), Биринчи йигит (“Қўтқарилган қуёш”), Тасвирчи (“Қор одам”), Кичик Шайтон (“Сеҳрли Оқ булоқ”), Доктор (“Кўзларида холи бор”), Иккинчи йигит (“Қайтиш”), Али Қушчи (“Буюк Темур”), Бола (“Денгиз ости саргузаштлари”), Эдик (“Хотинимнинг уч ошиғи”), Бола (“Қайда менинг юрагим”), Милиционер (“Девнинг саргузаштлари”), Шайтон (“Мучаллар Янги йилда”), Кўр сичқон (“Кекса мушук ҳийласи”), Додош бола (“Ҳижрон”), Бармен (“Эргинамнинг тан нархи”), Муҳаррир (“Вақт ўғриси”),                         Туда  аъзоси (“Сиртмоқ”), Шоир (“Бир ўлиб кўрайчи”) Холиқ (“Ширин найранг”), Шайтон (“Қобил – ила Ҳобил”), Териси (“Шоҳ Эдип”), Алишер Навоий (“Самарқанд Сайқали”), Али Қушчи (“Мирзо Улуғбек”), Раис аъзоси (“Кўчки”), Эмрайин (Соҳил бўйлаб чопаётган олапар)  каби драма, комедия, тарихий жанрдаги спектаклларда ўз иқтидорини намоён этиб келмоқда.

2016 йилда “Мизро Улуғбек” спектаклидаги Али Қушчи роли учун Самарқанд вилоят ҳокимлигининг “Фаҳрий ёрлиғи” билан ва шу йили “Самарқанд сайқали” спектаклидаги Алишер Навоий роли учун Театр куни муносабати билан “Йилнинг энг яхши актёри”  номинациясида ғолиб бўлиб Диплом билан тақдирланган.

Ф.Расулов  2018 йил “Кўчки” спектаклдаги роли билан Туркия давлатининг Конья шаҳрида бўлиб ўтган “Минг нафас бир овоз” XI - Халқаро театрлар фестивалида ва Остона шаҳри бўлиб ўтган “Самғау” VI - Халқаро театрлар фестивалида иштирок этиб келди.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri