Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Фазлиддин Боликулов

             Болиқулов Фазлиддин Шермонович Тошкент Маданият Техникумини                          2003 йил тугатиб,  ўз   ижодий  фаолиятини  2004 йил Самарқанд Вилояти мусиқали драма театрида драма актёри вазифасидан бошлади. Бир неча йиллар давомида бир қатор саҳна асарларида етакчи ролларни ижро этди.

Қари  Шайтон («Сеҳрли  Оқ  булоқ»), Ёлқин   («Қутқарилган   қуёш»), Шурик («Бир  ўлиб кўрайчи»),  Ит («Кекса  мушук ҳийласи»),   Қорбобо    (Мучаллар   Янги  йилда» ), Эсонбой  («Жинни  бўлиш  ҳеч  гап  эмас»),  Рашид      духтир  («Кўзларида   холи   бор» ),  Бола  («Денгиз     ости   саргузаштлари»),  Бармен («Эргинамнинг  таннархи»),  Шайтон («Янги  аср  эртаги» ),             Муҳаррир («Вақт ўғриси» ), Бойсоат  («Хотинимнинг   уч  ошиғи» ), Ашур                             Кампир  топайми, дадажон?»),  Кўпайсинбой  (“Ўрик гуллаганда”), Тошвой (Меҳридарё),  Эркин  қаллоб («Огоҳ бўлинг, одамлар!»),  Қизиқчи («Шоу-ханда»)  Посбон  («Тўполонтой  ҳангомаси»), Элчи («Амир Темур»),  Бўри («Бўри меҳри»), Қорбобо («Янги йил томошалари»), Куёв («Имон»), Жаллод («Машраб»),  Бироқбек («Мирзо Улуғбек»)  каби турли жанрдаги спектаклларда ролларини маҳорат билан ижро этиб келган.

Ф.Болиқулов 2014 йил бўлиб ўтган Республика Қизиқчилар кўрик танловида «Яккахон қизиқчилик» номинацияси бўйича фахрли 2 ўринни эгаллаган.

Ф.Болиқулов  “Мустақиллик”, “Наврўз”, “Шарқ тароналари” ва “Президент арчаси” каби вилоятнинг катта байрамлари ва оммавий тадбирларда фаол иштирокчиси этиб келмоқда.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri