Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Умида Рузибоева

Рўзибоева Умида 1993 йил 07 март куни Самарқанд вилояти, Нуробод  туманида туғилган.

Миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, 2012 йил Ҳ.Абдурасулов номидаги Самарқанд санъат коллежининг драма актёри бўлимини битирган ва шу йилдан эътиборан театрда драма актёри вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Бугунга бир қатор  спектаклларда роллар ижро этган. Жумладан, Нафиса (“Огоҳ бўлинг одамлар”), Кирпи (“Ёлғончининг жазоси”), Қуёнча (Қувноқ бобо эртаги), Безори (“Анвар ботирнинг саргузашти”), Момо ёшлиги (“Ойдинда юрган одамлар”), Сетора (“Тўмарис”), Ҳамшира ва фаррош (“Садоқат” ), Раққоса (“Сиртмоқ” ), Ғунча қиз (“Мирзо Улуғбек”), Канизак (“Машраб”), Фируза (“Самарқанд сайқали”), Саломат (“Разолат қурбонлари”), Саида (“Кузнинг биринчи куни”), Келин (“Кўчки”) спектаклларда ўз ролларини маҳорат билан ижро этган.

У.Рўзибоева театрнинг бўлғуси, умидли ва истеъдодли ёш ижодкорларидан биридир.

                     У. Рўзибоева   шунингдек,   вилоятнинг   барча  байрам тадбирларида мунтазам фаол  иштирок  этади. 

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri