Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Туйма Пардаев

Умумий  иш  стажи 42 йил.

    1989   йилда   «Ўзбекистон       Республикасида     хизмат       кўрсатган      артист»

унвонига  сазавор  бўлган. 

         Пардаев Туйма Тошкент Давлат театр ва рассомчилик   институтининг кино ва драма актёрлиги факультетини 1973 йилда  тугатиб, ўз ижодини Самарқанд  вилоят Ҳ.Олимжон номидаги Ўзбек драма театрида    драма     актёрлиги    вазифаси  билан бошлаган. Унда комиклик    туғма     бўлиб, комедия  спектаклларини  ўта даражада қойилмақом  қилиб ижро этиш орқали,  томошабин    қалбига чуқур  сингиб   кетади, жумладан:

Хизматкор  («Унутилган одам»  ),  Ҳидоятхон   («Майсаранинг иши»), Шерали («Оқибат» ), Ход («9-покиза» ), Радриго   («Отелло» ),   Сандро     («Кўнгли   ёш     қариялар»), Бунёд      («Семурғ» ), Абдулатиф      («Мирзо Улуғбек» ),    Меяхун («Соҳил   бўйлаб чопаётган   ит» ), Марат («Менинг бечора Маратим»), Ян.Сун («Сичуандан чиққан меҳрибон»), Шариф («Хийлаи Шаръий») Ултон(«Равшан

ва Зулхумор» ), Даруға    («Самарқанднома» ), Ғиждувоний  («Имом Бухорий»), Жадид («Беҳбудий» ), Уста   Мавлон («Бир    ўлиб кўрайчи» ),    Мирзо Улуғбек («Буюк Темур»), Посейдон     («Денгиз       ости     саргузаштлари»),    Жавхарий («Хотинимнинг   уч   ошиғи» ),      Жалил    ака    (“Садоқат”),  Олим   Тўраевич    (“Оққуш”),    Карим  (“Ширин    найранг” ), Қосим (“Матонат”ж), Пиризиндоний (  каби    роллари     томошабинларда    катта  таассурот қолдирган.

      Туйма Пардаев саҳна устаси сифатида ёш актёрларга санъат  сирларини  ўргатиб келмоқда.

Шунингдек, у   ҳар  йили  турли байрамлар   ва    пахта    мавсумида   томошабинлар  билан  учрашувлар  ўтказиб, ўз    ижодидан      намуналар  ижро    этиб,  турли саҳна образлари   билан  мухлислар  олқишига  сазавор  бўлиб  келмоқда.

        Туйма   Пардаев   республика    ва   вилоят    миқёсида     ўтказиладиган “Шарқ  тароналари”,    “Мустақиллик”,    “Наврўз”, ”Президент     арчаси”  ва  шу  каби тадбирларнинг  ҳам  фаол   иштирокчисидир. 

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri