Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Солижон Хакимов

Хакимов Солижон Тургунович Тошкент    давлат театр ва рассомчилик институтининг кино ва драма актёрлиги факулътетини 1977 йилда тугатиб, ўз ижодини Самарқанд вилоят Ҳ.Олимжон номидаги ўзбек драма театрида драма актёрлиги вазифаси билан бошлаган. 1989 йилдан 2005 йилгача Фарғона вилояти Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги мусиқали драма ва комедия театрида ижод қилган. 2005 йилдан яна Самарқанд вилоят Ҳ.Олимжон номидаги давлат драма ва мусиқа театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттирган. У ўтган давр мобайнида турфа ролларни ижро этган, жумладан:

                Зиндонбон (“Мирзо Улуғбек”), Башар (“Инсонликка номзод”), Ғофсул Аъзам (“Шум бола” ), Йигит (“Эй, ким бор?” ), Кичик ўғил (“Шаддод она ва унинг болалари” ), Хизматкор (“Тошкентга саёхат”), Олимтой (“Темир хотин), Эркак (“Тақдир эшиги” ), Раҳмат (“Қор одам”), Малай (“Учар табиб”), Ашур (“Кампир топайми, дадажон?” ), Эркак (“Аёлларни асранг!” ), Ван (“Сичуандан чиққан меҳрибон” ), Достон (“Бир ўлиб кўрайчи”), Аҳмад Яссавий (“Буюк темур”),  Саид жўра (“Сиртмоқ” ) каби 50 дан ортиқ роллари томошабинларда катта таассурот қолдирган.

С.Хакимов устоз сифатида ёш актёрларга санъат сирларини ўргатиб келмоқда.

Шунингдек, С.Хакимов Республика ва вилоят миқёсида ўтказиладиган “Мустақиллик”, “Наврўз” ва шу каби тадбирларнинг ҳам фаол иштирокчисидир.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri