Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Саитова Сарвиноз

Умумий  меҳнат  стажи  22   йил. Ушбу  вазифада  1992 йилдан  буён  фаолият  кўрсатиб  келмоқда. Ўтган  йиллар   давомида   турли  хилдаги   характерли  ролларни    маҳорат  билан  ижро  этиб  келмокда. 

Бекач     («Алпомиш»),      Бош     масхарабоз     (“Нодирабегим” ),       Қиз  («Чеча Пардаева»,),     Фаришта    («Шайтон  ва  Фаришта», ),   Қиз  (« Имом  Бухорий»), Раъно (« Аёлларни    асранг,    эркаклар!»), Офтоб (“Беҳбудий”), Қиз   (“Бир улиб кўрайчи”)  Ойпошшо     (“Меҳрсизга   бахт    битмас”),    Зуля  (“Оқ қуш” ), Азиза         (“Огоҳ   бўлинг,   одамлар!”),   Қумри  (“Матонат”),   Раъно    (Аёлларни    асранг, эркаклар!), Саломат (“Ширин найранг”), Маҳфуза  (Сиртмоқ),  Гулистон   (“Бир

ўлиб  кўрайчи”),    Ҳаво (“Қоб-ИЛ”)   каби  роллари  шулар   жумласидандир.                                                                                                                 

     Шунингдек, бир қанча  болалар  спектаклларидаги  роллари ҳам ёш томошабинлар томонидан   илиқ  қарши  олинди. Булар    Чуча  («Чандунинг  саргузаштлари»,), Тозагул   («Ўрик  гуллаганда», ),  Малика  «Сеҳрли сандиқ»  ), Маликаи Гўзал («Қилич нур» ),Сигир (“Мучаллар”), Тулки “Шахризоданинг  эртаги” ) Заҳригул  (“Минг  ўрик”), Қор  маликаси  (“Янги  йил эртаги”) кабилардир.

 У   комедия  жанридаги  ролларни   ҳам  маромига  етказиб  ижро  этади. Маҳфуза («Қитмир»), Қиз (“Чеча Пардаева”),  Келинчак  («Чимилдиқ» ),   Нафиса  («Эргинамнинг  таннархи» ),  Саломат (“Ширин найранг” ), Зубайда “Кампир  топайми,дадажон?” ),  сингари  турли  комик  образлари    томошабинлар   томонидан   яхши   кутиб олинган.

      Ундан  ташқари   у Самарқанд давлат телерадиокомпанияси томонидан  ташкил  этилган  “Бир  кам  дунё”  телекўрсатувида  фаол  иштирок  этиб, самарқандлик  телетомошабинларнинг  назарига  тушган.

      Шунингдек,  у  «Мустақиллик», «Наврўз»   ва    «Президент   арчаси»  каби         вилоятнинг        катта          байрам      томошалари      ва       бошқа      оммавий   тадбирларнинг фаол   иштирокчиси  

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri