Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Мурод Носиров

Насиров Мурод  1962 йил 12 декабрда Самарқанд шаҳрида туғилган.   

Миллати ўзбек, маълумоти олий, 1989  й. Тошкент давлат   театр  ва  рассомчилик  институтининг драма ва кино актёрлиги бўлимини тугатган.

2015 йилдан Ҳ.Олимжон номидаги давлат драма ва мусиқа театрида драма актёри вазифасида ишлаб келмоқда.

Театрда саҳналаштирилган “Янги йил томошалари”  байрамларида турли ҳил эртак қаҳрамонлари, “Ўжар қайнона” Мулла,                          “Меҳридарё” Шаҳоб, “Огоҳ бўлинг одамлар” Эркин, “Заҳарли томчилар” Ўқитувчи,  “Мирзо Улуғбек” Ҳинд элчиси, “Имон” Карим Собиров, “Кузнинг биринчи куни” профессор Тулаганов, образларими маҳорат билан ижро этган.

Насиров Мурод  театр ва вилоят томонидан ташкил этиладиган бир қатор “Шоу-ханда”, “Мутойиба”, “Наврўз”, “9-Май Хотира ва қадрлаш куни”,  “Фавворалар куни” Мустақиллик, “Театр куни”, “Янги йил”  байрамларида мунтазам равишда бошловчилик қилиб келган.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri